Жамият, Тошкент ш. - 20:06 · 21.05.2022

ЎзЖОКУ ўқитувчилари касбга йўналтириш бўйича битирувчи синф ўқувчилари билан очиқ мулоқот ўтказди

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Интернет журналистика ва ижтимоий тармоқлар факультети Рақамли медиа ва интернет журналистика , Медиамаркетинг ва медиадизайн кафедралари профессор-ўқитувчилари Яккасарой туманида жойлашган 319, 26 ва 172-мактаблар битирувчи синф ўқувчилари билан касбга йўналтириш бўйича очиқ мулоқот ўтказди. Бу ҳақда олийгоҳ матбуот хизмати «Bugun.uz»га хабар қилди.

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

Қайд этилишича, мулоқот давомида университет ўқитувчилари ёшларни касбга йўналтириш, мактабдан сўнг кайси олийгоҳга топширишлари учун керакли бўлган тавсияларни берган.

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

Шунингдек, тадбир давомида битирувчи ёшлар қизиқиш билдирган соҳаларга оид барча саволларга жавоб олган. Тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад ёшлар жамиятда ўз ўрнини топиши учун олий таълим муассасасида таҳсил олиш қанчалик муҳим эканини тушунтиришдан иборат бўлган.

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

Аввалроқ Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўқитувчилари Яккасарой туманида жойлашган 26-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун ахборот жамияти ва унда сунъий интеллектнинг ўрни мавзусида очиқ мулоқот ўтказганди.

Bugun — LIVE