Жамият, Тошкент ш. - 20:17 · 21.05.2022

ЎзЖОКУда «Очиқ эшиклар» куни бўлиб ўтди

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида 21 май куни «Очиқ эшиклар» куни бўлиб ўтди.  Бу ҳақда олийгоҳ матбуот хизмати «Bugun.uz»га хабар қилди.

Фото: Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

Келтирилишича, шу муносабати билан Интернет журналистика ва ижтимоий тармоқлар факультетига бириктирилган Яккасарой туманида жойлашган 172 ва 118-сонли мактаблар ўқувчилари университетда меҳмон бўлган. Жараён давомида улар университет телестудияси, талабалар пресс клуби ҳамда олийгоҳ ҳудудида жойлашган жонли бурчак билан танишган.

Фото: Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети
Фото: Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

Шунингдек, университет бўйлаб саёҳатдан сўнг иккита мактаб ўртасида волейбол спорт тури бўйича мусобақа ўтказилган. Ютган мактаб жамоаси университет эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирланган.

Фото: Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЎзЖОКУда «Талабалар пресс-клуби» инкубацион co-working маркази ва фотожурналистика лабораториясининг очилиш маросими ўтказилганди.

Bugun — LIVE