Жаҳон - 9:37 · 21.05.2022

Россияда 41 ёшли ўзбекистонлик эркак 14 ёшли қизга тегажаклик қилди

Россиянинг Санкт-Петербур шаҳри Невский туманида 41 ёшли ўзбекистонлик мигрант 14 ёшли қизга тегажаклик қилди. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.

Фото: «Коммерсантъ»

Маълум қилинишича, 14 май куни Рибацкий проспектидаги 37-уйда эркак қизга уятсиз ҳаракатлар қилган. Жабрланувчи адвокатнинг қизи бўлиб, у уйи ёнида бу эркакни бир неча бор кўрганини айтган. Ҳолат юзасидан ўзбекистонлик эркак тегажакликда гумон қилиниб қўлга олинган. Ҳозирда ушбу вазият бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Аввалроқ Россияда 82 ёшли пенсионерни ўлдирган ўзбекистонлик йигит қўлга олинганди. Шунингдек, мамлакатда ўзбекистонлик эркак икки кишини пичоқлаб ўлдирган.

Bugun — LIVE