Жаҳон - 8:38 · 21.05.2022

Россияда ўзбекистонлик йигит бош мия жароҳати билан ҳушсиз ҳолда топилди

Россиянинг Кронштадт шаҳридаги қирғоқда 27 ёшли ўзбекистонлик йигит бош мия жароҳати билан ҳушсиз ҳолда топилди. Бу ҳақда «Фонтанка» хабар берди.

Фото: Россия давлат думаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 18 май куни жабрланувчини кўрган шахс тез ёрдамга мурожаат қилган. Натижада ўзбекистонлик йигит 40-шифохонага олиб келинган. Унда бош суяги ва кўкрак қафаси суякларининг синиши, бош мия шиши, ички аъзоларининг кўкариши қайд этилган. Бемор бир неча соатдан кейин вафот этган.

Ҳозирда йигит баландликдан йиқилиб тушгани тахмин қилинмоқда. У Россияга 2021 йил ёзда ишлаш учун боргани аниқланган.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик мигрант кўкрак қафасидан пичоқлаб кетилганди. Шунингдек, мамлакатда ёнғин оқибатида икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганди.

Bugun — LIVE