Жамият, Самарқанд - 23:55 · 21.05.2022

Самарқанддаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасида ёнғин содир бўлди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасида 21 май куни ёнғин содир бўлди. Вилоят Фавқулодда вазиятдар бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, шу куни соат 13:13 да тумандаги Қоратерак МФЙ ҳудудидан ўтувчи Самарқанд–Каттақўрғон автомобиль йўлида жойлашган «Осойиш» МЧЖга қарашли автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажилари жалб этилган. Ёнғинга соат 13:20 да етиб борган ва соат 14:19 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида устахонанинг тахминан 80 квадрат метр майдонда шифт, том қисми ва устахона ичида бўлган «Lacetti» автомашинасининг салон қисми ҳамда «Vaz-210» автомашинасининг шина, матор ва салон қисми ёниб, зарарланган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида 24 сентябрь куни бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлганди. Шунингдек, Тошкентда ҳам бир-бирига туташ уйлар ёниб кетганди.

Bugun — LIVE