Жамият, Сирдарё - 14:46 · 21.05.2022

Сирдарёда вояга етмаган қиз молхонада ўзини осиб қўйди

Сирдарё туманида 20 май куни вояга етмаган қиз уйининг молхонасида ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби «Bugun.uz»га маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, воқеа туманнинг Адолат МФЙ Нурли йўл кўчасидаги уйда содир бўлган. Аниқланишича, вояга етмаган 17 ёшли Р.Р. исмли қиз соат 10:00 атрофида яшаш хонадонининг молхонасида арқон билан ўзини осиб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳодиса жойидан арқон ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган. Ҳолат бўйича Сирдарё тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёда эркак қайнанаси билан жанжаллашиб, яшаш уйининг молхонасида ўзини осиб қўйгани хабар қилинганди.

Bugun — LIVE