Жаҳон - 19:56 · 21.05.2022

Таиландда коронавирус сабабли 2 йиллик фавқулодда ҳолат узайтирилди

Таиланд ҳукумати COVID-19 пандемияси муносабати билан фавқулодда ҳолат режимини яна икки ойга узайтирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, тиббий ниқоб тақиш режими сақлаб қолинади ва бир йиллик танаффусдан кейин тунги клублар ва массаж салонларини қайта очишга рухсат берилади. Фавқулодда ҳолат 31 июлга қадар узайтирилиши кутилмоқда. Фавқулодда ҳолат Таиландда 2020 йилнинг март ойида жорий этилган ва ҳар икки ойда муддати узайтирилган.

Аввалроқ Таиланд эмланган сайёҳлар учун ковид талабини юмшатилиши маълум қилинганди. Шунингдек, мамлакатда ковидга чалинган сайёҳлар орасида ўзбеклар етакчи ўринни эгаллаган.

Bugun — LIVE