Тошкент шаҳри ҳокимлиги аҳолини пойтахтда 21–24 май кунлари кучли шамол ва ёмғир ёғишидан огоҳлантирди.
Фото: «Bugun.uz»
Маълум қилинишича, шу кунлари Тошкентда кучли шамол бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. «Сиздан эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишингизни, дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарингизни қўймаслигингизни сўраймиз», дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкент шаҳри ҳокимлиги аҳолини пойтахтда 18 апрель куни кучли шамол ва ёмғир ёғишидан огоҳлантирганди. Ундашамол дарахтлар ва шохларни синдириши, мустаҳкам ўрнатилмаган конструкцияларни ўрнидан қўзғатиши мумкинлиги, бундан уларнинг остидаги одамлар ва автотранспорт воситаларига шикаст етиши мумкинлиги айтилганди.