Жаҳон - 19:10 · 21.05.2022

Хитой кенг кўламли ҳарбий машғулотларни бошлади

Хитой 20 май куни Жанубий Хитой денгизида кенг кўламли ҳарбий машғулотларни бошлади. Бу ҳақда «Washington Post» хабар берди.

Фото: «Business Insider»

Маълум қилинишича, машғулотлар 23 май, душанба кунгача давом этади. Машқ давомида барча ноҳарбий кемалар ва самолётларнинг ҳаракат зонасига кириши тақиқланади. Машғулотлар бошланиши АҚШ президенти Жо Байденнинг Осиёга амалий ташрифига тўғри келган. «Хитой деярли бутун Жанубий Хитой денгизига даъво қилади ва ушбу муҳим сув йўли Осиёдаги потенциал можаро ўчоғига айланди», дейилади хабарда.

Аввалроқ Хитой ҳарбийлари 6–8 май кунлари Тайван яқинида ҳарбий машғулот ўтказганди. Шунингдек Хитой армияси «Тайван мустақиллиги»га қарши кескин чоралар кўришга тайёрлигини билдирганди.

Bugun — LIVE