Жаҳон - 12:30 · 21.05.2022

Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилиши қачон бошланиши маълум бўлди

Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилиши 2022 йилнинг кузида бошланади. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Фото: «Ведомости»

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси 2022-2026 йилларга мўлжалланган темир йўл транспортини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини тасдиқлаган. Темир йўл орқали йўловчи ва юк ташиш даражаси ҳамда сифати ошиши кутилмоқда.

«Кузда мустақиллигимиз тарихидаги энг йирик лойиҳа Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон йўналиши бўйича темир йўл қурилишини ишга тушириш режалаштирилган. Биз бу лойиҳани қўллаб-қувватлашимиз керак», — деган Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров.

Аввалроқ Афғонистон Ўзбекистон билан темир йўл режасини якунламоқчилиги ва Ўзбекистон Ҳайратон–Мозори Шариф темир йўл бошқарувини Афғонистонга топшириши маълум қилинган.

Bugun — LIVE