Жаҳон - 9:05 · 21.05.2022

Хитой Россия ва АҚШда мавжуд бўлмаган гипертовушли ракетани ишлаб чиқаради

Хитой Россия ва АҚШда мавжуд бўлмаган янги гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқаради. Бу ҳақда «South China Morning Post» хабар берди.

Фото: «BOL News»

Маълум қилинишича, бу қурилма ҳаракатланувчи объектларни нишонга олиши мумкин. Мазкур вазифани бажариш ҳозиргача мавжуд бўлган гипертовушли қуроллар учун имконсиз.

Қурилманинг тезлиги товуш тезлигидан беш баравар юқори бўлади. Янги ракетани ишлаб чиқувчиларга 2025 йилгача «гипертовушли технологиянинг барча муаммоларини ҳал қилиш» учун вақт берилган.

Аввалроқ Россияда янги авлод гипертовушли ракеталар, Тайван эса янги қанотли ракеталар ишлаб чиқариши маълум қилинган.

Bugun — LIVE