Жамият, Хоразм - 17:40 · 21.05.2022

Хоразм ва Навоийда кучли шамол кузатилди — видео

Хоразм, Навоий вилоятларида 21 май куни кучли шамол кузатилди.  Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, Хоразм вилояти Урганч шаҳар худудида соат 10:45 да Урганч шаҳар Абулғози-Баҳодирхон кўчасидаги уйнинг таҳминан 70 квадрат метр майдонда том ёпма қопламасини шамол учириши оқибатида уйнинг орқа томонидаги автотураргохга учиб тушган, натижада «Gentra» русумли автомобиль устига тушиб қисман зарар етгазган.

Урганч тумани Ғалаба МФЙдаги хусусий уйнинг таҳминан 80 квадрат метр майдонда уйини шифер қопламаси шамол оқибатида учиб ерга кулаб тушган. Воқеа жойида тан жарохати олганлар йўқ.

Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида кузатилган кучли шамол натижасида Дўстлик МФЙда жойлашган уйнинг тахминан 5 квадрат метр, Йўлчилар МФЙда 2 та хонадонларнинг тахминан 4 квадрат метрдан том қисми шифер ва туникаларини учирган. Ҳолат оқибатида аҳолини тан жароҳати олиши бўйича ФВВ таркибий тузилмалари ва тиббиёт муассасаларига мурожаатлар келиб тушмаган.

Аввалроқ Бухорода кузатилаётган чанг бўронига қармасдан Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали очилиш маросими ўтказилиши маълум қилинганди.

Bugun — LIVE