Андижон, Жамият - 9:04 · 22.05.2022

Асакада бемор қорнида унутиб қолдирилган салфетка 7 ой ўтиб жарроҳлар томонидан олингани хабар қилинди

Андижон вилояти Асака туманида бемор аёл қорнида унутиб қолдирилган салфетка 7 ой ўтиб жарроҳлар томонидан олингани хабар қилинди. Туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, туманнинг Ғанчаюз кўчасида истиқомат қилувчи 1994 йилда туғилган Ў.Д. 2020 йил 5 октябрь куни Асака туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 2-сонли туғруқ уйига «Қоғоноқ пардасини туғруқдан олдин ёрилиши» ташхиси билан олиб борилган.

Муайян туғруқ жараёни бўлмагани сабабли назорат олиб бориш мақсадида хаста ҳомиладорлар бўлимига ётқизилган. Режа асосида лаборатор ва инструментал текширувлар ўтказилган. Кузатув давомида аёл ҳолати қониқарли деб баҳоланган. 2020 йил 7 октябрь куни аёлда муайян туғруқ жараёни бошлангани сабабли «камқонлик ўрта оғир даража, қоғоноқ парданинг туғруқдан олдин ёрилиши» ташхиси билан туғруқ ўтказиш режаси тузилган. Шу куни туғруқ бўлимида шифокорлар томонидан концилиум ўтказилиб, «камқонлик ўрта оғир даража, қоғоноқ пардани туғруқдан олдин ёрилиши» ташхиси қўйилган, портограмма юритиш, назорат белгиланган.

Кечга бориб аёл ҳолати қониқарли бўлиб, тўлғоқ кузатилган, бачадон буйинчасининг очилиши самарасиз, ҳомила юрак уришида эса тахиаритмия кузатилган. Шу ҳолатдан келиб чиқиб, «ҳомиланинг номуайян ҳолати (ишончсиз), қоғоноқ парданинг туғруқдан олдин ёрилиши, камқонлик ўрта оғир даражаси кузатилган.

Шундан сўнг аёлнинг оила аъзолари билан суҳбат олиб борилиб, жарроҳлик муолажасига ёзма розилик олинган. Жарроҳлик муолажаси кесерча-кесиш усулида ўтказилган ва жинси ўғил, вазни 3600 грамм бўлган тирик чақалоқ туғилган. Жаррохликдан сўнг бемор интенсив кузатув олиб бориш хонасига ўтказилиб, инфузион, антибактериал терапия олиб борилган. 2020 йил 12 октябрь куни Ў.Д.га қониқарли аҳволда тирик чақалоқ билан уйига кетишга рухсат берилган.

2021 йил 16 августда эса Ў.Д. тиббий бўлимга ўткир битишмали ичак тутилиши ташхиси билан қайта ёткизилган. Бемор зарурий лаборатор ва инструментал текширувлардан ўтказилиб, зудлик билан операцияга олинган. Ташрих вақтида беморнинг ингичка ичагига ёт жисм тиқилиб қолгани аниқланган. Ёт жисм олинган ва у салфеткалиги аниқланиб, ичак жароҳати тикилган. 2021 йил 28 август куни аёлга уйига кетишга рухсат берилган.

«Фуқаро Ў.Д ва унинг фарзанди ҳозирда амалий соғлом, саломатлиги бўйича хеч қандай шикоят ва эътирозлари йўқ», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Нукус шаҳрида тирик чақалоқда анотомик кесма-жарохат ўтказилган ҳамда шифокорларнинг вазифасини етарлича бажармагани сабаб чақалоқ вафот этганди. Шунингдек,  Қашқадарёда шифокорлар лоқайдлиги сабаб янги туғилган чақалоқ вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Bugun — LIVE