Фото: Наманганда 200 дан ортиқ машиналар иштирокида гуллар паради бошланди
Наманган шаҳрида 22 май куни «61-Халқаро гуллар фестивали» очилиш маросими бўлиб ўтади. Фестивалда иштирок этаётган «Bugun.uz» мухбирининг хабар беришича, ҳудудда икки юздан ортиқ машиналар иштирокида «Гул паради» бўлиб ўтмоқда.

Таъкидланишича, парадда иштирок этаётган машиналарнинг барчаси турли хил гуллар билан безатилган. Ҳаракат хавсизлигини таъминлаш учун вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари йўлларда тинимсиз хизмат олиб бормоқда.

Наманган вилояти Туризм ва маданий мерос бошқармасининг маълум қилишича, Халқаро гуллар фестивалини томоша қилиш учун 30 дан ошиқ мамлакатдан 1 миллион 500 мингдан зиёд меҳмонларнинг ташрифи кутилмоқда.


«61-Халқаро гуллар фестивали» якунида фестивалда корхона-ташкилотлар ва гулчилар 12 та номинация бўйича тақдирланади. Олий ўринларга сазовор бўлганларга эса автомобиллар тақдим этилади.

Наманган вилояти ҳокими 22 май куни фестивалнинг расмий очилиш маросими олдидан Хотира майдонига ташриф буюриб, бу ерда йиғилган меҳмонлар билан кўришди.
Наманганда «61-Халқаро гуллар фестивали» ва гуллар парадини ОАВда ёритиш ҳамда халқаро майдонда уни кенг тарғиб қилиш мақсадида 40 нафардан зиёд хорижий ва маҳаллий ОАВ вакиллари фаолият олиб бормоқда.



