Жиззах ва Қашқадарёда қор ёғмоқда — видео

Жиззах вилояти Зомин тумани ҳамда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод ва Китоб туманлари тоғли ҳудудларида 22 май куни тонгда қор ёғди. Бу ҳақда «Bugun.uz»га ҳодиса гувоҳлари хабар берди.

Фото: «Nasafnews»

Зоминдан юборилган видео муаллифига кўра, ҳудудда катта-катта қор ёғмоқда, атрофни қалин туман қоплаган. Деҳқонободлик интернет фойдаланувчиси эса видео давомида қор қоплаган тоғларни намойиш қилиб, ҳаво совуқлигини таъкидлаган.

«Ўзгидромет» 22 май куни кундузи республика бўйича ҳаво ўзгариб туриши кутилаётгани, Фарғона водийси вилоятларида кун давомида, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида куннинг биринчи ярмида, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида эрталаб ёмғир ёғишини маълум қилганди.

Шунингдек, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 15–20 метр/секундгача, баъзида эса 23–28 метр/секундгача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат 18–23 даража бўлади.

Шу билан бирга, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин, дўл ёғиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 18–23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 7–12 даража бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри ҳокимлиги аҳолини пойтахтда 21–24 май кунлари кучли шамол ва ёмғир ёғишидан огоҳлантирганди.

ДТМ 8 август кунги тест натижаларини эълон қилди
Жамият23:58 | 9.8.22
ДТМ 8 август кунги тест натижаларини эълон қилди
Жиззахда алимент қарздролигини ундиришга борган МИБ ходими пичоқланди
Жамият23:54 | 9.8.22
Жиззахда алимент қарздролигини ундиришга борган МИБ ходими пичоқланди
Ўзбекистонда 10 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият23:51 | 9.8.22
Ўзбекистонда 10 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Зеленский ва Путин G20 саммитида учрашиши мумкин
Жаҳон23:31 | 9.8.22
Зеленский ва Путин G20 саммитида учрашиши мумкин
Ўзбекистонда «Agro TV» телеканали ташкил этилади
Жамият23:16 | 9.8.22
Ўзбекистонда «Agro TV» телеканали ташкил этилади
Шавкат Мирзиёев шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади
Жамият23:04 | 9.8.22
Шавкат Мирзиёев шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади