Жамият, Наманган - 12:17 · 22.05.2022

Наманганда сел келиши оқибатида кўприк емирилди — видео

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида 22 май куни кучли ёғингарчилик оқибатида сел келди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Наманган вилояти ФВБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, Исковот–Балиқкўл йўлининг 6–7 километрида жойлашган кўприк чап томони келган сув оқибатида емирилгани аниқланган. Ушбу ҳудуддаги аҳоли яшаш хонадонлари, экин майдонлари ҳамда бошқа нарсаларга зарар етмаган.

Фото: Наманган вилояти ФВБ ахборот хизмати

Ҳозирда кўприк тўлиқ назоратга олинган ҳамда сел келиш хавфини олдини олиш ва уни бартараф этиш мақсадида Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизимлари куну-тун шай ҳолатда бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, «61-Халқаро гуллар фестивали» бўлиб ўтаётган Наманган шаҳрида ҳам 22 май куни кучли ёғингарчилик кузатилганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ноқулай об-ҳаво бўлаётгани хабар қилинган.

Bugun — LIVE