Жамият - 7:07 · 22.05.2022

Ўзбекистонда 22 май куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет» 22 май куни республика ҳудудларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, 12–17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–17, кундузи 18–20 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–13, кундузи 20–25 даража бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Ғарбдан шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–20 метр/секундгача кучаяди, баъзи жойларда 23–28 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10–15, кундузи 20–25 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–20 метр/секундгача кучаяди, баъзи жойларда 23–28 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12–17, кундузи 18–23 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–20 метр/секундгача кучаяди, баъзи жойларда 23–28 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20, кундузи 20–25 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–20 метр/секундгача кучаяди, баъзи жойларда 23–28 метр/секундгача кучайиши. Ҳарорат кечаси 12–17, кундузи 18–23 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин, дўл ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18–23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 7–12 даража бўлади.

Bugun — LIVE