Жаҳон - 8:32 · 22.05.2022

Қозоғистон МДҲ давлатларини нархлар ошишига қарши курашишга чақирди

Қозоғистонинг Нурсултон шаҳрида 20 май куни МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «МИР 24» хабар берди.

Фото: «Казахстанская правда»

Мажлисда Қозоғистон бош вазири Алихон Исмоилов МДҲ мамлакатларини озиқ-овқат нархлари ошишига қарши кучларни бирлаштиришга чақирган. Жаҳонда озиқ-овқат нархлари индекси 2021 йилги апрель кўрсаткичдан деярли учдан бир баравар юқори бўлган. Исмоилов муаммони ҳал қилиш учун ташкилий-иқтисодий чора-тадбирлар мажмуасини босқичма-босқич амалга ошириш кераклигини айтган.

«Жумладан, қишлоқ хўжалиги бозорларида, озиқ-овқат маҳсулотларининг умумий балансини ишлаб чиқиш орқали асоссиз давлатлараро рақобатни камайтириш мумкин. Қишлоқ хўжалигида инвестиция ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун давлатлараро ассоциациялар ёки қўшма корхоналар ташкил этиш, товарларни ўзаро тақсимлаш тизимини ривожлантириш керак», — деган расмий.

Фото: «Казахстанская правда»

Шунингдек, Исмоилов 2021 йили Қозоғистон ва МДҲ давлатлари ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми қарийб учдан бирга ошиб, 32 миллиард 800 минг долларни ташкил этганини эслатган.

Аввалроқ МДҲ давлатларидаги уй-жой нархлари маълум қилинганди. Шунингдек, Тожикистонда МДҲ давлатлари ташқи ишлар вазирлари кенгаши бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган.

Bugun — LIVE