Жамият, Самарқанд - 8:11 · 22.05.2022

Самарқандда маҳбус 7 йил кутган севгилиси билан қамоқхонада оила қурди — видео

Самарқанд вилоятида поччасини бехосдан ўлдириб қўйгани учун жазо муддатини ўтаётган Р. исмли маҳбус  7 йил кутган севгилиси билан қамоқхонада оила қурди. Бу ҳақда «Zamon» информацион дастурида хабар берилди.

Кадр: You Tube

Маълум қилинишича, маҳбус жазо муддатининг 5,5 йилини Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги жиноят ўташ колониясида ўтказган. «Қилган ишимдан пушаймонман. Лекин оила — бу оила. Бехосдан жиноят содир этганман. Жазо муқаррарлиги учун мана, ўтирибман», — дейди у.

Келтирилишича, Р. кўнгил қўйган қизи билан оила қуришга аҳдлашиб, хорижга ишлашга бориб келган. Жиноий ҳодиса у мамлакатга қайтганида содир бўлган.

«Россияда 16 йил яшаб келганман. Бир куни поччам ичиб келиб, опамга қўл кўтарди. Унинг ёнини оламан деб бехосдан ўлдириб қўйганман. Шундан кейин милицияга бордим. Етиб келган жойим шу ер бўлди», — дейди у.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити арафасида 65 нафар фуқарони афв этиш бўйича фармонни имзолаганди.

Bugun — LIVE