Жамият, Тошкент ш. - 15:20 · 22.05.2022

Тошкент шаҳар ФВБ кучли шамолдан огоҳлантирди

Тошкент шаҳрида 21–24 май кунлари кучли шамол бўлиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда. Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан аҳолига мурожаат қилди.

Фото: Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Қайд этилишича, табиий ҳодисалар оқибатида фавқулодда вазиятлар вужудга келганда 101 ёки 1050 тезкор рақамларига қўнғироқ қилиш мумкин.

«Сиздан эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишингизни, дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарингизни қўймаслигингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолига шошилинч мурожаат йўллаганди. Унга кўра, пойтахтда 4 кун давомида ноқулай об-ҳаво шароит кузатилади.

Bugun — LIVE