Жамият, Тошкент ш. - 20:17 · 22.05.2022

Тошкентда эркак 17 ёшли қизнинг ортидан таъқиб қилиб, уйнинг йўлагигача кириб борди — видео

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида 17 май куни 17 ёшли қизнинг ортидан таъқиб қилиб, уйнинг йўлагигача кириб борди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Скрин: Telegram / @bugunuzlive

Маълум бўлишича, 17 май куни соат 14:00 атрофида Юнусобод туманида 17 ёшли К. М. уйига қайтаётганида эркак киши орқасидан келаётганини пайқаб қолган. Шундан сўнг, қиз қадамларини тезлатган ва уйининг йўлагига югуриб кирган. Кейинчалик эркак ҳам унинг орқасидан кирган. Кейин қиз бақириб юборган, эркак эса номаълум томонга қочиб кетган.

Шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг маълум қилишича, вояга етмаган қизга нисбатан номуносиб хатти-ҳаракатлар содир этган шахс — 1974 йилда туғилган Ю.Б. ушланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (Майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан жавобгарликка тортилган. Жиноят ишлари бўйича туман судининг қарорига асосан ушбу шахсга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ ҳамда жарима жазоси тайинланган.

Аввалроқ Тошкентда пенсионер аёлга тегажаклик қилмоқчи бўлган йигитга суд ҳукми ўқилганди. Шунингдек, Тошкентда ҳайдовчи машинасига чиққан аёлларга тегажаклик қилаётгани айтилганди.

Bugun — LIVE