Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати яна 90 кунга узайтирилди

Украина Олий Радаси мамлакатда ҳарбий ҳолатни 90 кунга, яъни 2022 йил 23 августгача узайтирди. Бу ҳақда Парламентнинг матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Украина Олий Радаси матбуот хизмати

Маълум бўилшича, қарорга 320 нафар депутат ёқлаб овоз берган. Шунингдек, мамлакатдаги умумий сафарбарлик муддати ҳам уч ойга узайтирилган. Бу қарорга 315 киши ёқлаб овоз берган.

Бундан ташқари, Парламент йиғилишида Польша президенти Анжей Дуда нутқ сўзлаган. Шундан сўнг Украина президенти Владимир Зеленский Польша фуқаролари учун Украинада алоҳида ҳуқуқий мақом бериш тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламентга киритилганини маълум қилган.

Аввалроқ Владимир Зеленский Украинадаги ҳарбий ҳолат тартибини 26 мартдан 30 кунга узайтириш ҳақидаги қонунни имзолаганди. Шунингдек, Украина президенти мамлакат бомбардимон қилиниши ва урушнинг чўзилиши Россиянинг мавқеини янада ёмонлаштираётганини айтиб, Москвани имкон қадар тезроқ музокаралар ўтказишга чақирганди.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма