Жамият, Наманган - 16:09 · 22.05.2022

Видео: Наманганнинг қатор ҳудудларига сел келди

Наманган вилояти Косонсой туманига 22 май куни сел келди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Наманган вилояти ФВБ ахборот хизмати

Таъкидланишича, ёғингарчилик оқибатида Косонсой сойига ёмғирдан тўпланган сувлар келган. Сел оқибатида ушбу ҳудуддаги аҳоли яшаш хонадонлари, экин майдонлари ҳамда бошқаларга зарар етмаган.

Фото: Наманган вилояти ФВБ ахборот хизмати

Шунингдек, кучли ёмғир ёғиши оқибатида Косонсойнинг Тўрақўрғон тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмига ҳам сел келган. Туман ҳокимлиги ва ФВБнинг тезкор гуруҳи селни аҳоли ҳамда экин ерларига зиён етказмаслигини назорат қилиб турган.

Фото: Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Ҳозирда сой қирғоқлари яна бир бор кўздан кечирилмоқда. Сел келиш хавфини олдини олиш ва уни бартараф этиш мақсадида Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизимлари шай ҳолатда турибди.

Эслатиб ўтамиз, Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида 22 май куни кучли ёғингарчилик оқибатида сел келганди. Оқибатда Исковот–Балиқкўл йўлининг 6–7 километрида жойлашган кўприк емирилган.

Bugun — LIVE