Жамият - 16:59 · 23.05.2022

29 йиллик ҳамкорлик: Ўзбекистон ва Жаҳон туризм ташкилотига алоқаларига назар

Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) 1975 йил БМТнинг туризмни тарғиб қилиш бўйича ихтисослашган агентлиги сифатида ташкил этилган. Ташкилот туризмни иқтисодий ўсиш, инклюзив ривожланиш ва экологик барқарорликнинг драйвери сифатида рағбатлантирувчи етакчи халқаро ташкилотдир.

Фото: Twitter

«Bugun.uz» Туризм ва маданий мерос вазирлиги қошидаги «Ипак йўли офиси» УК директори Мансур Мейликов билан суҳбатлашиб, ташкилот ва Ўзбекистон алоқаларига тўғрисида маълумот олди. Қайд этилишича, Ўзбекистон UNWTO’га 1993 йил аъзо бўлган ва регионал жиҳатдан барча МДҲ давлатлари қатори Европа минтақавий комиссиясига бириктирилган.

  • Ташкилотга аъзо бўлган йилдан бери ташкилотнинг бир қатор тадбирлари Ўзбекистонда ўтказилган:
  • UNWTO шафелигида ҳар йили Тошкент халқаро туризм ярмаркаси очилди, 1995 йил;Самарқандда UNWTO Ижроия кенгашининг 99-сессияси бўлиб ўтди, 2014 йил;
  • Самарқанд шаҳрида онлайн видеоконференция орқали UNWTO Европа миняқавий комиссиясининг 65-йиғилиши ўтказилди, 2020 йил;
  • UNWTO’нинг Ипак йўли дастури доирасида Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларида конференциялар ўтказилган.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси, хусусан Туризм ва маданий мерос вазирлиги мазкур ташкилот билан ҳамкорликни изчил олиб бормоқда. Хусусан,

  • UNWTO «Талабалар лигаси» номли инновацион лойиҳасининг Ўзбекистонда миллий босқичини ўтказилиши бўйича ташкилот билан музокаралар қилинди. Лойиҳа туризм соҳасидаги олий ва ўрта махсус касб-ҳунар муассаларига ўртасида ўтказилади.
  • UNWTO томонидан илгари сурилаётган «Бест тоурисм виллагес» (Энг яхши туризм қишлоғи) лойиҳасида иштирок этилмоқда. Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги «Конигил» қишлоғи, Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги «Омонхона», Навоий вилояти Нурота туманидаги Cентоб қишлоғи бўйича тақдимотлар лойиҳага тақдим этилди.

«2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси»га биноан, Тадбиркорлик субъектлари орасида тўсиқсиз туризм ва унинг афзалликлари юзасидан тушунтириш ишларини UNWTO билан ҳамкорликда ташкил қилиш, ушбу йўналишда жаҳон тажрибасини маҳаллий тадбиркорларга етказиш учун жорий йилнинг июль ойида онлайн семинар ташкил этиш режалаштирилмоқда.

UNWTO томонидан «Халқаро туристларни ҳимоя қилиш кодекси»га қўшилиш таклифи ўрганиб чиқилмоқда. Ушбу кодексга қўшилиш орқали хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг хавфсизлигини мустаҳкамлаш, уларга янада қулайлик ва шароит яратиш бўйича тавсиявий тамойиллар ишлаб чиқилади.

Ўзбекистон 2023 йил Самарқанд шаҳрида UNWTO олий органи — бош ассамблеясининг 25-сессияси ва унинг доирасида ўтказиладиган тадбирларга мезбонлик қилиш имкониятини қўлга киритди. Ушбу глобал тадбирга 160 аъзо давлатлар вазирлари ҳамда 2 мингдан ортиқ туризм соҳаси вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Bugun — LIVE