Жамият, Тошкент вил. - 9:37 · 23.05.2022

Ангрен шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Алишер Райимов Абдумаликович Ангрен шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Маълум қилинишича, Ангрен шаҳрига янги ҳоким тайинланган. Алишер Райимов тайинловга қадар «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, шаҳарнинг олдинги ходими Нуритдин Абдураҳимов 11 май куни хасталик сабаб вафот этганди. У мутахассислиги бўйича молиячи бўлган. Ҳоким лавозимига қадар Президент администрациясининг масъул ходими сифатида фаолият юритганди.

Bugun — LIVE