Жаҳон - 19:49 · 23.05.2022

Дунёдаги энг нуфузли 100 киши эълон қилинди

Буюк Британиянинг «The Times» нашри дунёдаги энг нуфузли 100 кишининг 2022 йилги рўйхатини эълон қилди.

Фото: «The Times»

Мазкур рўйхатдан Россия президенти Владимир Путин, Украина раҳбари Владимир Зеленский, АҚШ президенти Жо Байден, Хитой раиси Си Цзиньпин, Германия канцлери Олаф Шольц жой олган. Зеленский ҳақидаги матнни Байден ёзган, Путин ҳақидаги фикрни эса мухолифатчи Алексей Навальний берган.

«Украина президентидан илҳомланган эркин дунё мамлакатлари сўнгги пайтларда ҳар қачонгидан ҳам бирдам, қатъий ва мақсадлироқ бўлди. АҚШ ҳамда иттифоқчиларимиз кўмагида Зеленский тарихда ўз изини қолдирди ва бутун дунёга Украина бардош беришини ва унинг халқи пировардида ўзи орзу қилган демократик келажакка эришишини исботлади», — деб ёзган Байден.

Навальний ўз матнида Владимир Путиннинг асл миссияси «дунё етакчилари ва экспертларидан тортиб оддий одамларгача» ҳаммага сабоқ бериш эканини таъкидлаган.

«Путин яна бир бор бизга кичик сайловда соxталик билан бошланган йўл доимо диктатура билан тугашини эслатди. Диктатура эса ҳар доим урушга олиб келади. Бу сабоқни унутмаслигимиз керак», — деган у.

Шунингдек, рўйхатда Чили президенти Габриэль Борич ва Корея президенти Юн Сок Ёль ҳам ўрин олган.

Аввалроқ Марҳум Усмонхон Алимов дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рўйхатидан жой олганди. Шунингдек, дунёнинг энг нуфузли аёллари рейтинги эълон қилинганди.

Bugun — LIVE