Жаҳон - 18:40 · 23.05.2022

Эронда 10 қаватли бино қулаб тушди — видео

Эрон жануби-ғарбидаги Абадан шаҳрида 23 май куни қурилиши тугалланмаган 10 қаватли бино қулаб тушди. Бу ҳақда «Arab News» хабар берди.

Фото: «BBC»

Қизил ярим ой жамияти ходимлари ва гувоҳлар вайроналар остида камида 80 киши борлигини айтмоқда. Қутқарув операцияси қўшни бинонинг мўртлиги туфайли қийин кечмоқда, чунки у ҳам қулаши мумкин.

Сўнгги маълумотларда ҳодиса оқибатида беш киши ҳалок бўлгани, яна 25 киши жароҳатланган таъкидланган. Қурбонлар ёки ярадорлар кўп бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Айни пайтда 10 қаватли бино савдо ва офис маркази бўлиб, қурилиш босқичида бўлган. «Tasnim» ахборот агентлиги бино ичида 100–150 нафар одам бўлганини маълум қилган.

Аввалроқ Хитойда олти қаватли бино қулаб тушганди. Шунингдек,  Ҳиндистонда жарлик бўйидаги 7 қаватли бино қулаган.

Bugun — LIVE