Филиппинда бортида 134 киши бўлган кема ёниб кетди — видео
Филиппиннинг Лузон ороли қирғоқларида 23 май душанба куни бортида 134 кишини олиб кетаётган тезюрар паром ёниб кетди. Бу ҳақда «CNN» хабар берди.
Фото: «Khaleej Talks»
Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида беш нафар аёл ва икки нафар эркак ҳалок бўлган. «MV Mercraft 2» номли кема Риал портидан 500 метр узоқликда ёниб кетган.