Жаҳон - 19:34 · 23.05.2022

Ҳиндистонда «омикрон»нинг иккита варианти аниқланди

Ҳиндистонда «омикрон» шатмининг BА.4 ва BА.5 вариантлари қайд этилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Ravi»

Маълум қилинишича, 19 ёшли қиз SARS-CoV-2 вирусининг BА.4 вариантини юқтирган. Беморда фақат енгил клиник белгилар кузатилган, у ковидга қарши тўлиқ эмланган. Бемор ҳеч қаерга саёҳат қилмаган. «Омикрон»нинг BА.5 тури эса 80 ёшли эркакда аниқланган. Бу бемор ҳам касалликка қарши тўлиқ эмланган. У ҳам чет давлатида бўлмаган.

Ҳозирда эҳтиёт чораси сифатида BА.4 ва BА.5 билан касалланган беморлар билан алоқада бўлганлар кузатилмоқда.

Аввалроқ Ҳиндистонда иссиққа чидамли вакцина ишлаб чиқилганди. Шунингдек, мамлакатда коронавируснинг «ХE» штами аниқланган.

Bugun — LIVE