Жаҳон - 19:33 · 23.05.2022

Испания сайёҳлар учун ковид талабини юмшатди

Испания ҳукумати Европа Иттифоқига кирмайдиган мамлакатлардан келганлар учун қиролликка кириш қоидаларини юмшатди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «РБК»

Эндиликда Испанияга боришда коронавирус учун салбий тестни тақдим этиш кифоя. Қиролликка денгиз ёки ҳаво орқали келаётган саёҳатчилар учта ҳужжатдан бирини олиб юриши керак. Буларга коронавирусга қарши эмланганлик, тузалганлик ва касалликнинг салбий ташхиси тўғрисидаги сертификатлар. Мамлакатда 12 ёшгача бўлган вояга етмаганлар ковид билан боғлиқ ҳар қандай ҳужжатларни топширишдан озод қилинади.

Аввалроқ Испанияда қатъий ковид талабларидан бири олиб ташланганди. Шунингдек, мамлакатда тиббий ниқоб тақиш бекор қилинган.

Bugun — LIVE