Жаҳон - 19:37 · 23.05.2022

ЖССТ коронавирус пандемияси тугамаганини эълон қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесус кўплаб мамлакатларда коронавирус чекловларининг бекор қилиниши пандемия тугаганини англатмаслигини айтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Унинг сўзларига кўра, дунё бўйлаб COVID-19 билан касалланиш ва ўлим даражасининг камайгани, шунингдек, кўплаб мамлакатларда чекловлар олиб ташланиши катта муваффақият. Бироқ «муаммони ҳамма жойда ҳал этмай туриб, уни ҳал этилганини айтиш мумкин эмас». ЖССТ раҳбари дунёда коронавирус учун тестлар сони камайиб бораётганига қарамай, турли минтақалардаги 70 га яқин давлатда ковидга чалиниш ортиб бораётганини айтган.

У 57 давлатда аҳолининг 70 фоиздан ортиғи эмалангани, булар юқори даромадли давлатлар ҳисобланишини қайд этган. Гебрейесус дунёда вакцинация 60 ёшдан ошганлар, тиббиёт ходимлари ва ёндош касалликларга чалинганларнинг 100 фоизини қамраб олиши зарурлигини таъкидлаган.

Аввалроқ ЖССТ коронавирусга қарши эмлашни бошлаган давлатларга мурожаат қилганди ва ташкилот раҳбари пандемия 2022 йилда тугашини айтганди.

Bugun — LIVE