Андижон, Жамият - 10:30 · 23.05.2022

Махамадмусо Обидов Олтинкўл туманига ҳоким этиб тайинланди

Андижрон вилояти Олтинкўл туманига Махамадмусо Обидов ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Davlat boshqaruvi»  канали хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Махамадмусо Обидов Орифжонович Олтинкўл тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Қўрғонтепа тумани Чорвадор маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.

Аввалроқ Алишер Райимов Абдумаликович Ангрен шаҳри ҳокими этиб тайинлангани хабар қилинганди.

Bugun — LIVE