Жамият, Навоий - 11:01 · 23.05.2022

Навоийда жанжаллашаётган икки фуқарони ажратмоқчи бўлган эркак пичоқланди

Навоий шаҳрида маст ҳолда жанжаллашаётган икки фуқарони ажратмоқчи бўлган эркак пичоқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, шаҳарнинг Камолот кўчасида яшовчи 52 ёшли Т.Ш. таниши П.Т. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиши сабаб жанжаллашган. Аниқланишича, У.Ш. уларни ажратмоқчи бўлиб орасига тушади.

Шу пайт Т.Ш. қўлидаги ошхона пичоғи билан У.Ш.нинг қорин соҳасига санчиб, оғир тан жароҳат етказган.  Содир этилган жиноят тегишли ташкилот ходимлари иштирокида муҳокама қилинган.

Аввалроқ Жиззахда эркак хотинини енгил табиат деб атаган танишини пичоқлаганди. Оқибатда фуқаро кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.

Bugun — LIVE