Жамият - 13:26 · 23.05.2022

Ўзбекистонда коронавирус пендемиясининг янги тўлқини кузатиладими?

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков Ўзбекистондаги ковид кўрсаткичи ижобий эканини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, мамлакатда кунига 30–40 кишида коронавирус аниқланмоқда ва бу ижобий кўрсаткич.

«Ҳозирда юртимизда кунига ўртача 30-40 кишида касаллик аниқланмоқда. Бу мамлакатимиз аҳолисига нисбатан ижобий кўрсаткич. Аммо шу билан хотиржам бўлишга ҳақимиз йўқ», — дейди Отабеков.

Аввалроқ Нурмат Отабеков Ўзбкистонда ҳозирга қадар маймунчечак касаллиги қайд этилмаганини айтанди. Унинг сўзларига кўра, айни пайтда ЖССТ тавсияларидан келиб чиқиб бу инфекциянинг мамлакатга кириб келмаслиги учун зарур чоралар кўрилмоқда.

Bugun — LIVE