Жамият, Қашқадарё - 19:13 · 23.05.2022

Қашқадарёда ўқитувчи 4-синф ўқувчисини калтаклагани айтилмоқда

Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 2-мактабда 4-синф ўқувчиси жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Х.С. томонидан калтаклангани айтилди. Бу ҳақда «Nasafnews» хабар берди.

Фото: «Nasafnews»

Ўқувчи Қ.Д.нинг онаси воқеа юзасидан мурожаат қилиб, фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, ёлғиз фарзанднинг бу даражада калтакланиши ота-онага қаттиқ руҳий зарба бўлган.

Кейинчалик вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди. Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тимани ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Текиширув якуни билан қўшимча ахборот берилади», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Бухоро туманидаги 26-умумтаълим мактаби директори 8-синф қизни калтаклаганди. Кейинчалик вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ҳолат юзасидан муносабат билдирган.

Bugun — LIVE