Жаҳон - 19:35 · 23.05.2022

Шимолий Корея пойтахтида ковид сабабли локдаун жорий қилинди

Шимолий Кореяда коронавирус тарқалиши фонида Пхеньянда тўлиқ локдаун эълон қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «ABC News»

Мамлакатдаги бир қатор муҳим корхоналаргина фаолиятини давом эттирмоқда. «10 майда киритилган чеклов чоралари назорати кучайган. Пхеньянда касалланиш мамлакатдаги ўртача кўрсаткичдан юқори. Бу ерда тўлиқ локдаун эълон қилинган. Фақат доимий циклдаги корхоналар фаолият олиб бормоқда», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, апрель ойининг охиридан 22 майгача бўлган даврда мамлакатда 2,8 миллионга яқин одамда иситма кузатилган. Бу мамлакат аҳолисининг қарийб 11 фоизини ташкил қилади. «Аммо бу уларнинг барчаси ковид билан касалланган дегани эмас. Бу ерда тузалишнинг юқори суръатлари борлиги қувонарли: 2,3 миллион одамда ҳарорат нормал ҳолатга қайтган, шунингдек, ўлим даражаси паст бўлиб, атиги 68 кишини ташкил қилади», дейилган хабарда.

Маълумот ўрнида, КХДР ҳудудида коронавирусга қарши эмланиш амалга оширилмаган.

Аввалроқ АҚШ ковидга қарши курашда Шимолий Кореяга ёрдам бериши ва КХДРда ковид фонида ҳарбийлар дори етказиб беришга жалб қилингани маълум қилинган.

Bugun — LIVE