Жамият - 23:27 · 23.05.2022

Сирдарёда «Lacetti» ва «Nexia» тўқнашуви оқибатида 5 киши вафот этди

Сирдарё вилояти Ховос туманида 23 май куни «Lacetti» ва «Nexia» тўқнашуви оқибатида 5 киши вафот этди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 

Аниқланишича, шу куни соат тахминан 12:45 да туман ҳудудидан ўтган А-376 автомобиль йўлининг 234-километрида 1988 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.А. бошқарувидаги «Lacetti» ва 1970 йилда туғилган ҳайдовчи, У.Н. бошқарувидаги «Nexia» автомобиллари иштирокида тўқнашув содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида «Lacetti» автомобили ҳайдовчиси Ш.А. ва ушбу автомобиль салонида бўлган 1995 йилда туғилган йўловчи А.А. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида, шунингдек, мазкур автомобиль салонида бўлган яна икки нафар йўловчилар: 2016 йилда туғилган Н.А. ва 2019 йилда туғилган Т.А.лар ҳамда «Nexia» автомобили ҳайдовчиси Н.У. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган. «Nexia» автомобилида бўлган 1992 йилда туғилган йўловчи Т.Ж. эса тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Ховос тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Жиззах вилояти Зомин туманида 13 март куни «Kia К5» ва «Nexia-2» билан тўқнашиб, оқибатда 8 киши вафот этганди. Шунингдек, Қорақалпоғистонда ЙТҲ оқибатида 3 нафар таниқли шахс ҳалок бўлганди. Ҳамда Тошкентда ЙТҲ оқибатида 7 киши касалхонага ётқизилган.

Bugun — LIVE