Жамият - 23:54 · 23.05.2022

Тошкент метрополитени фуқарони «қўрқитиб юборган» ўриндиқ бўйича муносабат билдирди

Тошкент метрополитени фуқарони «қўрқитиб юборган» «Олмазор» бекатидаги ўриндиқ бўйича муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, фуқаролардан бири ижтимоий тармоқларда бекатдаги ўриндиқнинг суратини жойлаган ва «Мен бироз қўрқиб кетдим. ‘Олмазор’ бекати», дея суратга изоҳ берган.

Фото: Тошкент метрополитени матбуот хизмати

Тошкент метрополитенининг билдиришича, «Олмазор» бекатидаги ўриндиқлар 2020 йилнинг декабрь ойида ўрнатилган бўлиб, дизайни оддий услубда яратилган. «Қайд этиш лозимки, ушбу ўриндиқлар ҳеч қандай рамзий маънога эга эмас», дейилади хабарда.

Метрополитен, шунингдек, фуқаролардан ноўрин хулосаларга келмасликларини сўраган ва кутиш ўриндиқлари махсус тарзда икки томонлама очиқ қилиб жойлаштирилганини таъкидлаган.

Аввалроқ Тошкент метрополитенида Олмазор бекатида эркак эҳтиётсизлиги сабаб поезд тагига тушиб кетди. Метрополитен матбуот котиби ҳолат юзасидан «Bugun.uz»га маълумот берганди. Шунингдек, Тошкент метросида йигит қиз дўсти билан тортишиб қолгани сабаб ўзини поезд тагига ташлагани ҳақида хабар берилганди.

Bugun — LIVE