Жаҳон - 13:48 · 23.05.2022

Туркманистонда Гурбангули Бердимуҳамедов отига ҳайкал ўрнатилади

Туркманистоннинг Ахал вилоятида мамлакат собиқ президетни Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Оқхон отига ҳайкал ўрнатилади. Бу ҳақда «Turkmen portal» хабар берди.

Фото: «Turkmenportal»

Тегишли қарорни мамлакат президенти Сердар Бердимуҳамедов имзолаган. Ёдгорлик Ахал вилояти ҳокимлиги буйруғи билан «Спорт Юлдизи» хусусий корхонаси томонидан лойиҳалаштирилади ва қурилади. Ҳужжатда қурилиш ишларини майда бошлаш ва объэктни 2022-йил декабр ойида тўлиқ фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.

Маълумот ўрнида, Оқхон Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан шахсан тарбияланган афсонавий отдир. 2018-йилда у икки оёқда 10 метр масофани 4,19 сонияда босиб ўтиб, рекорд ўратган. Ушбу ютуқ Гиннес рекордлар китобига киритилган. Қайд этиш керакки, бу Ахалтеке отига ўрнатилган биринчи ёдгорлик эмас.

Аввалроқ Гурбангули Бердимуҳамедов Қозоғистон президентига зотдор от совға қилганди. Шунингдек, у «Туркманистон от устаси мураббийи» унвонига сазовор бўлганди.

Bugun — LIVE