Жамият, Фарғона - 15:03 · 23.05.2022

Учкўприк туманига янги ҳоким тайинланди

Аброр Асқаров 23 май куни Учкўприк тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, Аброр Асқаров Қамбарович тайинловга қадар Учкўприк тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Номзод Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилган.

Аброр Асқаров 1984 йил Бувайда туманида туғилган. 2004 йилдан банк-молия тизимида меҳнат қилиб келган, 2018–2019 йилларда «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки Фарғона вилояти филиали бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилояти Учкўприк туманининг аввалги ҳокими Маҳмудалиев Акмал Азимжонович 13 май куни Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Bugun — LIVE