Жамият, Самарқанд - 10:03 · 23.05.2022

Видео: Самарқандда ИИБ ходимлари сайёҳларга қўпол муомалада бўлиб, электрошокер ишлатди

Самарқанд шаҳрида 21 май куни тунги пайтда ИИБ ходимлари сайёҳларга қўпол муомалада бўлиб, электрошокер ишлатди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, 20 майдан 21 май кунига ўтар кечаси шаҳар ИИБ патруль-пост хизмати ходимлари тунги фаолиятини олиб бораётган бўлган. Улар Мирзо Улуғбек кўчасида қўшни мамлакатдан келган сайёҳларни шахсини текшириш жараёнида қўпол муносабатда бўлиб, хизмат вазифасини ва махсус-техник воситаларни қўллаш ваколатини суиистеъмол қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Шахсий хавфсизлик хизмати томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув якунига кўра, қонунчиликка зид ҳаракат қилган барча ходимларнинг ҳамда фаолиятга масъул раҳбарларининг хизматдан бўшатилиши ва жавобгарлик масаласи кўриб чиқилади.

Аввалроқ Наманганда «маскали»лар ва ГАИ ходимлари одамларни қўрқитиб, уларга нисбатан электрошокер ишлатгани акс этган видеога вилоят ИИБ изоҳ берганди.

Bugun — LIVE