Жаҳон - 9:12 · 23.05.2022

YouTube Украинадаги вазият билан боғлиқ 70 мингдан ортиқ видеони ўчириб ташлади

YouTube Украинадаги уруш билан боғлиқ 70 мингдан ортиқ видео ва 9 мингта канални контент қоидаларини бузгани учун ўчириб ташлади. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Фото: «Akket»

YouTube’нинг маҳсулотлар бўйича директори Нил Моханнинг таъкидлашича, компанияда зўравонликка қарши сиёсат мавжуд. «Украинада содир бўлаётган воқеалар катта зўравонлик ҳодисасидир. Шу сабабли биз мисли кўрилмаган чораларни кўрдик», — деган директор.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида, яъни можаро бошланганидан бери YouTube баъзи рус каналларни, жумладан, журналист Владимир Соловёвнинг каналини ҳам блоклаган. Шунингдек, Россия Мудофаа ва Ташқи ишлар вазирликларига алоқадор каналларга ҳам уруш «озодлик миссияси» деб таърифлаган видеоларни юклаш вақтинча тақиқланган.

«Биринчи ва, эҳтимол, энг муҳим масъулият — бу воқеа ҳақида маълумот излаётган одамлар Youtube’да тўғри, сифатли ва ишончли маълумот олишига ишонч ҳосил қилишдир. Бизнинг платформамиздаги нуфузли каналларни томоша қилиш, албатта, Украинада, шунингдек, Украина, Польша атрофидаги мамлакатларда ва Россиянинг ўзида сезиларли даражада ўсди», — деб қўшимча қилган Нил Мохан.

Аввалроқ Россиянинг Rutube видеохостинги кучли киберҳужумга учраганди.

Bugun — LIVE