Жаҳон - 20:04 · 24.05.2022

Дунёда маҳбусларни қатл қилишда етакчи бўлган давлатлар эълон қилинди

«Amnesty International» халқаро ташкилоти 2021 йилда ўлим жазоси бўйича глобал ҳисоботни эълон қилди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, бу йилда қатл ва ўлим жазолари сонининг даҳшатли ортиши кузатилган. Чунки одамларни мунтазам равишда қатл этувчи давлатлар одатдаги амалиётга қайтган ва судлар ковид чекловларидан сўнг тўлиқ иш фаолиятини бошлаган. 2021 йили 18 мамлакатда камида 579 та қатл қайд этилган, бу 2020 йилга нисбатан 20 фоизга кўпдир. Энг юқори корсаткич Эронда кузатилган, жумладан, камида 314 киши қатл этилган бўлиб, бу 2017 йилдан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Мамлакатда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун қатл этилганлар сони кескин ошган, бу қасддан одам ўлдириш билан боғлиқ бўлмаган жиноятлар учун ўлим жазосини қўллашни тақиқловчи халқаро ҳуқуқнинг қўпол равишда бузилиши ҳисобланади. Шу билан бирга, Саудия Арабистонида қатл қилиш даражаси икки баравар ошган, бу тенденция 2022 йил ҳам давом этган, март ойида бир кунда 81 киши қатл этилган.

«2020 йилда қатл этилганлар сони кескин камайганидан сўнг, 2021 йили Эрон ва Саудия Арабистонида яна ўлим жазоси тез-тез қўлланила бошланган. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро қонунчиликда белгиланган тақиқлар қўпол равишда бузилган. Бу мамлакатларнинг ўз жаллодларини ишдан бўшатишга бўлган ҳайратланарли истаги 2022 йилнинг биринчи ойларида ҳам йўқолмади», — дейди «Amnesty International» Бош котиби Аньес Калламар.

Шунингдек, қуйидаги мамлакатларда ўлим жазоси кескин ошган. Масалан, Бангладеш (2021 йилда 181 та ўлим жазоси), Ҳиндистон (77 дан 144 гача) ва Покистонда (камида 49 дан 129 гача).

Аввалроқ Amnesty International «Толибон» ва АҚШ ҳарбийлари тинч аҳолини ўлдиргани бўйича янги ҳисобот эълон қилганди. Шунингдек, Эронда 33 йил олдин судсиз қатл қилинганлар ишини текшириш талаб қилинган.

Bugun — LIVE