Илм-фан - 19:48 · 24.05.2022

Коронавирусдан тузалгач одам оғир касаллика чалиниши мумкин

Коронавирусдан тузалгач одам грипп ёки шамоллашнинг оғир шаклига чалиниши мумкин. Бу ҳақда «URA.ru» хабар берди.

Фото: «The Japan Times»

Россиялик вирусолог, юқумли касалликлар бўйича мутахассис Николай Малишев бунга аъзоларнинг тўлиқ тикланмагани сабаб бўлишини айтган.

«Агар органлар ва тўқималарга зарар етса, янги инфекциянинг қўшилиши касаллик кечишини оғирлаштиради. Афсуски, ковид белгилари кузатилмаётган ва бутунлай соғлом одам грипни юқтириб олиши мумкин», — деган Николай Малышев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ коронавирусдан тузалган беморларда оғриқни сезиш ҳисси йўқолиши маълум қилинган. Россиялик терапевт Константин Хомонов турли турдаги сезувчанликнинг йўқолиши постковид синдромига боғлиқ эканини айтган.

«SARS-CoV-2 вируси периферик нерв толаларига таъсир қилиши ортидан глиал ҳужайралар (асаб тизимидаги иккита асосий ҳужайра турларидан бири) зарарланади. Бунинг натижасида мия ва орқа мия марказларига импулсларнинг узатилиши бузилади. Кўпинча, бу гипералгезияни келтириб чиқаради, яъни оғриққа сезгирликни оширади, аммо тескари ҳодиса ҳам кузатилиши мумкин. Бунга қон айланишининг ёмонлашиши ҳам таъсир қилади, чунки ковидда тромб ҳосил бўлади», — деган у.

Bugun — LIVE