Миср осмонида диск шаклидаги номаълум учар жисм қайд этилди — видео
Объект момақалдироқ пайтида кузатилган
Мисрнинг Қоҳира шаҳрида диск шаклидаги номаълум учар жисм қайд этилди. Бу ҳақда АҚШнинг номаълум учар жисмларни кузатувчи «MUFON» нотижорат ташкилотига таяниб, тайванлик уфолог хабар берди.

Ҳодиса 2022 йил 10 май куни кузатилган, гувоҳлар жисмни камерага қайд этган. Улар момақалдироқ пайтида машина ҳайдаётганида осмонда диск шаклидаги ёрқин объект пайдо бўла бошлаган. Тайванлик уфолог Скотт Уоринг тасвирни таҳлил қилиб, объект автомобилнинг олд ойнасидаги акс эмаслиги, у учар жисм эканини айтган.
Тадқиқотчи, шунингдек, Қоҳиранинг Миср пирамидалари қурилишида иштирок этган ердан ташқари цивилизация вакиллари билан қадимий алоқаси борлигини таъкидлаган. Унинг фикрича, чақмоқ чақнашлари номаълум учар жисмнинг видеокамерада кўриниб қолишига сабаб бўлган, ёки қурилма тизимида кўринмасликни таъминлайдиган қандайдир носозлик бўлган.
Аввалроқ Жанубий Африкада номаълум учар жисм топилгани ва Марсда ўзга сайёраликлар базаси борлиги ҳақида хабар берилган.