Жамият, Наманган - 18:38 · 24.05.2022

Наманган вилояти солиқ бошқармасига раҳбар тайинланди

Алишер Бойхонов 24 май куни Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, Алишер Носирович Бойхонов тайинловга қадар Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган бўлган.

У 1972 йилда Андижон вилояти Балиқчи туманида туғилган. 1994 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2007 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича ихтисослиги иқтисодчи, халқаро иқтисодий муносабатлар.

Алишер Бойхонов меҳнат фаолиятини 1994 йилда Наманган тумани давлат солиқ инспекцияси катта инспекторлигидан бошлаган. 1999–2009 йилларда давлат солиқ тизимида турли лавозимларида ишлаган. 2009–2015 йилларда Чортоқ тумани ҳокими лавозимида ишлаган. 2015–2018 йилларда Наманган вилояти Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини мувофиқлаштириш уюшмаси раиси бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Наманган вилояти давлат солиқ бошқармасининг аввалги раҳбари Адҳам Тилаволдиев 23 май куни Фарғона вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.

Bugun — LIVE