Жаҳон - 19:49 · 24.05.2022

Олимлар пандемиянинг беш йиллик прогнозини эълон қилди

Хорижий соғлиқни сақлаш, вирусология, иқтисод, этика ва социология бўйича 20 нафар экспертлар гуруҳи пандемия келгуси беш йилгача давом этишини прогноз қилди. Бу ҳақда «Science Alert» хабар берди.

Фото: «Leonoticias»

Прогнозга кўра, кўпгина мамлакатларда коронавирусга чалиниш даражаси пасаяди, аммо пандемия ҳали тугамайди. Олимлар бу яна беш йил давом этишини тахмин қилмоқда. Мутахассислар 2027 йилгача пандемия бўйича қуйидаги учта сценарий кузатилишини айтган.

  1. Агар тўлиқ эмланган одамлар 80 фоизга ошса, янги штамлар хавфи сезиларли даражада камаяди. Бироқ, бу сценарийда ҳам, коронавирус умуман йўқолмайди;
  2. Дунёда эмлаш даражаси 70 фоиздан паст бўлади. Кейин вирус мавсумий эпидемиялар билан эндемик бўлиши мумкин. Кейин янги вакциналар ишлаб чиқилиши керак бўлади. Олимлар ушбу сценарийни юзага келиши юқори деб ҳисоблайди;
  3. Ер юзидаги одамларнинг 60 фоиздан камроғи тўлиқ эмланган. Шунда коронавирус назорат қилиб бўлмайдиган касаллик бўлиб қолади.

Аввалроқ Таиландда коронавирус сабабли 2 йиллик фавқулодда ҳолат узайтирилганди. Шунингдек, АҚШда коронавирусдан ўлим кўрсаткичи рекорд ўрнатган.

Bugun — LIVE