Ўзбекистон 4 ойда хориждан қанча телефон сотиб олди?
Ўзбекистон 4 ойда хориждан 976 645 дона мобил телефон импорт қилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.
Фото: «Bugun.uz»
Маълум бўлишича, 2022 йилнинг январь–апрель ойларида хориждан 71,2 миллион долларга 976 645 дона мобил телефон импорт қилинган. Кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 320 900 донага ошган. Ўзбекистон 9 та давлатдан алоқа воситаси импорт қилган.
Қуйида 4 ой мобайнида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар рўйхати эълон қилинган:
Хитой – 741 546 дона;
Вьетнам – 121 376 дона;
Ҳиндистон – 62 612 дона;
БАА – 46 137 дона;
Қозоғистон – 3 663 дона;
Корея – 1 286 дона.
Ойлар кесимида телефон импорти:
январь – 129 766 дона;
февраль – 284 461 дона;
март – 286 056 дона;
апрель – 276 362 дона.
Аввалроқ Ўзбекистон январь–март ойларида хориждан 700 283 дона телефон импорт қилгани ҳақида маълумот берилганди.