Ўзбекистонда 3 нафар собиқ ИИВ ходимларининг меҳнат ҳуқуқи тикланди

Ўзбекистонда 3 нафар собиқ Ички ишлар вазирлиги ходимларининг меҳнат ҳуқуқи тикланди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»
Маълум қилинишича, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (Омбудсманга) ички ишлар тизимида фаолият юритган ва ноқонуний ишдан бўшатилган 3 нафар собиқ ходим томонидан мурожаат келиб тушган ва улар Омбудсман назоратига олиниб, Ички ишлар вазирлигига хулоса тақдим этилган.Натижада Омбудсман хулосалари инобатга олиниб, ҳозирда барча мурожаат муаллифлари бор махсус унвони билан ИИВ кадрлар сафига қўшилиб, орадаги узилиш даврини хизмат муддатига қўшган ҳолда хизматга тикланган ва ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда ички ишлар тизимида таркибий ва ташкилий ўзгаришлар амалга оширилиб, ходимларнинг 85 фоизи қуйи тизимга ўтказилган. Бу жараёнда турли сабабларга кўра хизматдан бўшатилган ва ҳозирда хизматни давом эттириш истагини билдирган собиқ ходимларни ўз жойига тиклаш ҳам маълум бир вақт талаб этади.

Аввалроқ «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятининг моддий-техника таъминотини янада яхшилаш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинганди.

Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди
Жамият11:10 | 13.8.22
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди