Иқтисод - 22:27 · 24.05.2022

Ўзбекистонда газ ва электр энергиясига тўлов нархлари оширилиши хабар қилинди

Ўзбекистонда газ ва электр энергиясига тўлов нархлари оширилиши ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалди. Молия вазирлиги хабар юзасидан муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, айни кунларда аҳоли ва иқтисодий тармоқларни сифатли ва узлуксиз электр энергияси ҳамда табиий газ билан таъминлаш мақсадида энергетика соҳасини ислоҳ қилишга қаратилган Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси иш жараёнида.

Қайд этилишича, ҳужжатнинг лойиҳаси муҳокама учун «regulation.uz»га жойлаштирилади ва барчанинг фикр ва таклифлари кўриб чиқилади.

Аввалроқ Қозоғистон, Россия ва Буюк Британияда ўртача иш ҳақи топадиган аҳоли учун газ арзонлиги маълум қилинганди.

Bugun — LIVE